Жанубий Африка Республикасининг Лимпопо провинциясида 30 апрель куни шер 67 ёшли кишига ташланган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Ҳайвон Буюк Британиядан ЖАРга кўчиб келган ва тахминан 10 йил аввал йиртқич ҳайвонларни сақлаш марказини очган 67 ёшли Майк Хожга ҳужум қилган
Эркак ҳайвоннинг асабини бузаётган ва жаҳлини чиқараётган нохуш ҳид қаердан келаётганини аниқлаш учун унинг қафасига кирган.
Шер эркакнинг оёғига ташланган, шундан кейин уни буталар томонга торта бошлаган. Эркакни боғ ходимларидан бири томонидан отилган ўқ овозлари қутқариб қолган.
Гувоҳлар дарҳол шифокорларни чақирган. Майк Хож бўйни ва жағидан жароҳат олган. Унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Эркакка ҳужум қилган шер бироз вақтдан кейин отиб ташланган.
Изоҳ (0)