Хитойнинг Харбий шаҳридаги ҳайвонот боғидаги йўлбарс бирданига бешта болалади — бу нафақат тутқунликдаги, балки табиатда яшайдиган йўлбарслар учун ҳам жуда камёб ҳодиса. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, йўлбарсчалар ўзини яхши қилмоқда, бироқ уларнинг онаси ўз саломатлигини бир маромда сақлаш учун ҳар овқатланган вақти 20 тадан тухум ейишга ва жуда кўп миқдорда сут ичишига тўғри келмоқда.
Маълумот учун, ёввойи табиатда атиги 500 Амур йўлбарси қолган бўлиб, у ҳозирги вақтда жаҳондаги энг камёб турлардан бири саналади.