Мексиканинг Герреро штати Чильпансинго шаҳри яқинида 9 кишининг жасади ортилган юк машинаси топилди, деб хабар беради «Вести.ru».
Ўлдирилганлар орасида автомобиль эгаси ҳам бўлган. Номаълум қотилнинг қурбонлари ноқонуний товарлар савдоси билан шуғуллангани аниқланди.
Аввалроқ Тикстла шаҳрида ўғирлангани тахмин қилинаётган инсонлар ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Герреро Мексикада жиноятчилик энг кўп ривожланган штат ҳисобланади.
Изоҳ (0)