5 май куни Покистоннинг Кветта шаҳридаги кўмир шахтаси қулаши оқибатида энг камида 16 киши ҳалок бўлди, яна икки киши эса қўшни шахтада газ портлаши оқибатида вафот этди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Кўмир шахтасида газ портлаши 16 нафар кончининг ташқарига чиқиш йўлларини ёпиб қўйган. Кейинроқ қутқарув операцияси натижасида уларнинг жасади топилган.
Шу куннинг ўзидаёқ қўшни шахтадаги газ портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Икки портлаш оқибатида тўққиз киши жароҳатланган.
Аввалроқ фалокат оқибатида олти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)