Брюсселда 9 май куни Ўзбекистон—Бельгия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бельгияга ташриф чоғида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон халқаро ташаббуслари нуқтайи назаридан» мавзусидаги семинарда ҳам иштирок этади
Шунингдек, Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимотини ўтказиш, етакчи иқтисодий тузилмалар билан учрашув ва музокаралар олиб бориш кўзда тутилган.