Покистоннинг Белужистон вилояти Кветта округидаги кўмир шахтасидаги қулаш оқибатида камида олти ишчи ҳалок бўлди, бошқа ўнлаб кишилар турли даражада тан жароҳати олди.
«РИА Новости» ахборотига кўра, авария газ портлаши оқибатида юз берган. Ҳозирги вақтда яна 11 нафар кончи шахта қамалиб қолган, воқеа жойида уларни қутқариш бўйича операция олиб борилмоқда.
Фавқулодда ҳодиса юз берган жойга маҳаллий маъмурият вакиллари етиб келган. Қайд этишларича, шахтадаги кончиларнинг деярли бари бир қишлоқ вакиллари бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, Покистон кўмир шахталаридаги фалокатлар оқибатида ҳар йили 100 дан 200 нафаргача одам ҳалок бўлади.