Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Молдова, Беларусь, Озарбайжон ва Арманистон ҳукуматлари раҳбарларини иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 73 йиллиги билан қутлаб, табрик телеграммалари йўллади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Медведев уруш йиллари синовларида юзага келган мустаҳкам дўстлик анъаналари бундан кейин ҳам давлатлараро муносабатларнинг ишончли асоси бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
Шунингдек, Россия бош вазири ҳамкасбларидан ўзининг эҳтиромини уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат кўрсатган инсонларга етказиб қўйишни илтимос қилди.
Изоҳ (0)