АҚШ давлат котиби Майк Помпео Корея ярим оролидаги тарих ривожини ўзгартириш имконияти ҳақида маълум қилди. Бунда Дональд Трамп маъмурияти аввалги президентлар хатосини такрорламайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Помпеонинг айтишича, Корея ярим оролида тарихнинг ривожини ўзгартириш учун бемисл имконият мавжуд, бироқ натижалар номаълум. Шу билан бирга, Трампнинг маъмурияти аввалгиларнинг хатосини такрорламаслиги аниқ.
АҚШ президенти Шимолий Корея етакчиси билан май ёки июнь ойида учрашишни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, учрашув Мўғулистон ёки Сингапурда бўлиб ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)