• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналистни сарсон қилишмоқда: Боиси қонунчиликни билмасликми ё менсимаслик?

    «Қашқадарё зиёкори» газетасида журналист Отабек Қўлдошевнинг мансабдор шахсларнинг амалдаги қонунчиликни яхши билмаслиги ва журналистларга нисбатан беписанд муносабатда бўлиши ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Илгари аҳён-аҳёнда қулоғимизга чалинадиган бир гапни бугун деярли ҳар куни эшитяпмиз.«Журналист сифатида ахборот олиш учун фалон ташкилотга борганимда буйруғим бор-йўқлиги-ю, ташкилотга киришга қанчалик ҳаққим борлиги билан қизиқишди». Тўғриси, эшитиб таажжубланардик. Ўзимиз ҳам шу аҳволга тушгунга қадар...Таълим тизимидаги ўзгаришлар ва соҳадаги янгиланишларни оммалаштириш мақсадида навбатдаги хизмат сафари билан Шаҳрисабзга йўл олдик. Шаҳрисабз туман Халқ таълими бўлимига бориб, мудир Шуҳрат Рўзиевнинг қабулига кирдик. Одатдаги салом-аликдан сўнг бўлим мудирига мақсадимизни баён қилдик.

    «Бугун эрталабдан барча ишларимизни режалаштириб, ходимларни топшириқ билан жўнатганман. Иш услубим шунақа. Ҳозир уларни қайтиб чақириб ололмайман, — деган бўлим мудирининг гапини эшитиб, албатта ҳурматимиз ошди.

    Бемаврид келганимиздан ҳижолат ҳам бўлдик. Мудир жаноблари «қовун туширмагунча», албатта. Бўлим мудирининг «Кейинги сафар бошқармамиз бошлиғидан буйруқ олиб келинг, — деган гапи у ҳақидаги барча фикрларим ўзгаришига сабаб бўлиб, раҳбар республика қонунларини билмайди ёки менсимаяпти деган савол туғилишига сабаб бўлди. Азбаройи бу ҳақда эшитмаганим учунми, бўлим мудиридан вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ОАВга қандай буйруқ бериши билан қизиқдим-у, ҳамма томошага гувоҳ бўлиб қолдим-да. Сиз 5 дақиқа чиқиб туринг, мен бошқарма билан гаплашиб қандай буйруқ кераклигини билиб бераман, деган суҳбатдошимизни нақ 20 дақиқа пойладик.Сўнгра ёнига киргач, унинг «узр мен сизларни бошқа газетага алмаштирибман, сизлар бошқа газета экансизлар», деган гапи дард устига чипқон бўлди. Наҳотки, туманда нуфуси жиҳатидан кенг қамровга эга бўлган ташкилот раҳбари газеталарнинг фарқига бормаса. Оммавий ахборот воситаларини шу таҳлид бир-биридан айро кўрса?

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасида белгилаб қўйилган Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлашини, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги»ги Қонунларимизни ақалли эшитмаган бўлса-я? Тўғриси, бўлим мудирининг бу каби қонунларимизни билмаслигидан заррача ҳам ажабланмадим. Нега дейсизми? Боиси, туман Халқ таълими бўлими раҳбари давлат Конституциясининг ҳар ким бепул билим олиш ҳуқуқига эга эканлигини англатувчи 41-моддасини ҳам билмагач, «қўлимни ювиб қўлтиғимга урдим». Туман ХТБ вакилларига  журналистик фаолиятимиз хусусида тушунтириб улгурмасимиздан, ижодий жамоамизни туман ҳокимлигидан ҳоким ўринбосари Бекзод Назаров ҳам йўқлаб қолди.

    Хайрият, бизни тушунадиган кишилар ҳам бор экан, дея туман ҳокимлиги томон ошиқдик. Туман ҳокимлиги вакиллари ОАВ қонунчилигидан яхши хабардордир десак, «чучварани хом санаган эканмиз». Аслида ёмғирдан қочиб, дўлга тутилибмиз.«Сиз, бизнинг туманимизга киришингиздан олдин вилоят ҳокимлигининг мутасадди раҳбарларидан буйруқ олиб келишингиз керак бўлади, ана шундагина биз ахборот олишингизга рухсат берамиз, - дея иш фаолиятимизга эътироз билдирди Бекзод Назаров. Тушунтиришга қанча тиришмайлик, фойдаси бўлмади. Ҳоким ўринбосари намуна қилиб кўрсатиш учун ёрдамчисига «Дунё бўйлаб» телеканалининг Наврўз байрамини ёритиш бўйича келган буруғини излашини буюрди. Бир нималарни қидириб кетган ёрдамчи бир зум тўхтаб, нимани сўраётганимиз билан қизиқди. Буйруқ ҳақида эшитгач, бундай буйруқ уларга келмаганлигини, вилоят ҳокимлигидан тавсия хати борлигини айтиб қолди. Аммо шуни ҳам кўрсатолмади. Қизиқ, туман ҳокимининг ўринбосари буйруқ ва хатнинг фарқига бормаяптими? Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати билан боғланиб, туман ҳокимлигининг талаби ҳақида ҳам билдирдик. Матбуот хизмати вакили бу борада уларнинг талаби ўринсиз эканлиги айтгач, яна Бекзод Назаровнинг қабулига кирдик. Бу сафар ҳоким ўринбосари буйруқ эмас, хатни сўраётганлигини айтиб қолди.

    Фото: «Қашқадарё зиёкори»

    Фото: «Қашқадарё зиёкори»

    Ажабо. Эмишки, ҳар бир ОАВга вилоят ҳокими ўринбосарлари ёки шу соҳага даҳлдор вакиллари ўрганиши мумкинлиги хусусида хат бериши керак экан. Мана сизга туман мутасаддисининг тушунчаси, савияси...

    Шу ўринда савол туғилади? Туман ҳокими ўринбосари Бекзод Назаров ва туман ХТБ мудири Шуҳрат Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларидан бехабарми ёки менсимайдими? Агар билса ёки хабардор бўлса нега журналист фаолиятига тўсқинлик қилади? Нега уни овора қилиб, уни олиб кел буни олиб кел дея сарсон-саргардон бўлишига сабабчи бўлади. Биз ўша куни ижодий жамоамиз билан эрталаб соат 09:00 дан 15:00 қадар шу масалада мутасадди раҳбарлар эшиги тагида сарғайдик. Мутасаддилардан «рухсат теккач», тақиқнинг сабабларидан бирини билгандек ҳам бўлдик.

    Тумандаги 28-умумтаълим мактабида туман ХТБнинг икки нафар вакили Олим Алиқулов ва Дадахон Негматов билан биргаликда мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Тошкан Чоршанбиевнинг 3-синф ўқувчиларига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда дарс ўтаётганига гувоҳ бўлдик. Бўлим мудирига бу ҳақда билдириб, ўзи кўриб гувоҳи бўлиши мумкинлигини айтдик.

    Воқеага туман ХТБ кадрлар бўлими йўриқчиси Нўъмон Тўраев гувоҳ бўлди ва бу ҳақда тез орада чора кўришларини билдириб, таҳририятга ҳам маълум қилажагини айтди. Бироқ ХТБ масъуллари орадан қарийб бир ойга яқин муддат ўтса-да, сукут сақлашни лозим топишмоқда. Аслида ХТБ мудири ва туман ҳокими ўринбосари ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиб, шу каби иллатларнинг илдиз отишига замин яратиб бермаяптимикин? Балки, шунинг учун ҳам бугунги кунда жамиятимизда жиноятчилик авж олаётгандир. Ўйлаймизки, ушбу ҳолатга Шаҳрисабз туман ҳокими ҳамда вилоят ҳокимлиги масъллари муносабат билдиришади. Ва кўплаб журналистларни қийнаб келаётган муаммога ечим топилади. Биз эса ҳар доимгидек кутамиз ва кузатамиз...

    03.05.2018, 13:56   Изоҳ (0)   16270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлиги ва Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    03.05.2018, 13:45

    Самарқандда қайнота куёвини ўласи қилиб калтаклади

    03.05.2018, 13:33

    Кўп қаватли уйлардаги ноқонуний қурилмаларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этиладими?

    03.05.2018, 12:50

    8 май куни Турин политехника университетида блокчейн-саммити бўлиб ўтади

    03.05.2018, 12:27

    Фарғонада Central festival савдо-кўнгилочар маркази фойдаланишга топширилди (фото)

    03.05.2018, 12:05

    Собир Раҳимов ҳайкали яна эски жойига кўчириладиган бўлди

    03.05.2018, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.