Фарғона шаҳрида беш қаватли Central festival савдо-кўнгилочар маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Марказда аёллар, эркаклар ва болалар кийим-кечаклари, парфюмерия маҳсулотлари билан савдо қилувчи бутиклар, аттракционлар ва болалар майдончалари, 3D, 5D ва 8D кинозаллари, ресторан, бар, боулинг маркази, махсус муз майдони, турли байрам тантаналари ҳамда концерт дастурлари ташкил этишга мўлжалланган энг замонавий хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари ўз фаолиятини бошлади. Спорт ишқибозлари учун тренажёр зали ва фитнесс клуби мавжуд.
«Қувасойтаъмирқурилиш» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган мажмуада 200 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди. Яқин вақт ичида кафе-барлар, музқаймоқ ва салқин ичимликлар савдоси, миллий қадрият ва анъаналаримизни акс эттирувчи турли кўнгилочар тадбирлар уюштиришни йўлга қўйиш орқали яна 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.
Марказ бир вақтнинг ўзида 2000 нафардан ортиқ кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)