Amazon компаниясининг асосчиси ва бош акциядори Жефф Безос пулларни ишлаб топишдан кўра уларни қандай сарфлашни ўйлаб топиш қийинроқ эканлигини маълум қилди. Дунёнинг энг бой одами сўзларини 2 май куни Business Insider нашри келтириб ўтди.
Миллиардернинг аниқлик киритишича, унинг тасарруфидаги молиявий ресурсларни қандай сарфлашни ҳал этиш унчалик ҳам осон эмас. «Бунча пулни ресторандаги иккинчи кечки овқатга сарфлай олмайсиз», — дея таъкидлайди Безос.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда ўз бойлигини сарфлашнинг энг самарали усули ишлаб топилган воситаларни қайта инвестиция сифатида киритишдир. Безос космик кема ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Blue Origin компаниясини молиялаштириш учун ҳар йили бир миллиардга яқин сарфлайди.
У пулларининг бир қисмини рафиқаси ва тўрт нафар фарзанди билан Норвегияда ўтказган таътилга сарфлаганлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)