2 май куни Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилояти, Оқжойиқ тумани, Лбиенск қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Уральск – Атиров» автомобиль йўлида ҳаракатланаётган MAN русумли юк автомобили билан Setra автобуси тўқнашган эди.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келтирди.
Неъматов Олим, 1978 йили туғилган (MAN юк автомобили ҳайдовчиси, яшаган манзили: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Фурқат кўчаси, 22-уй);
Ғафуров Фарид, 1975 йили туғилган (Setra автобуси ҳайдовчиси, бирламчи маълумотга кўра, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшаган).
Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари биргаликда вафот этган фуқаролар бўйича маълумот уларнинг яқин қариндошларига етказилди.
Шунингдек, ФВВ ва ИИВ Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси билан биргаликда вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий тадбирлар режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)