«Ўзстандарт» агентлигининг «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси, унинг ҳудудий марказлари ҳамда «Ўзбекистон Миллий Метрология Институти» давлат корхонаси томонидан олис ҳудудларда жойлашган аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 40 та метрологик хизмат кўрсатиш шохобчасининг иши йўлга қўйилган. Бу ҳақда агентликнинг сайтида хабар берилди.
Ишга туширилган шохобчаларнинг иш самарадорлигини ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва тезкорлигини янада ошириш мақсадида 21 та Damas автомобили харид қилинди.
Ушбу харид қилинган автомобилларда мобил лабораториялар ташкил қилиш орқали олис ҳудудларда жойлашган аҳоли ва тадбиркорларга ҳудуднинг ўзида сифатли метрологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)