Наманган вилоятининг Норин тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаолларининг видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Йиғилишда республикадан келган мутасаддилар, вилоят масъуллари иштирок этмоқда. Наманган шаҳри ва туманлар ҳокимликларида тўпланган фаоллар ҳам видеоселекторда қатнашмоқда.
Давлат раҳбари ўз чиқишида қўшни давлатлар билан алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганига урғу қаратди. Вилоят иқтисодиётини юқсалтириш, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларнинг ҳаётдан мамнунлигига эришиш асосий вазифа сифатида қўйилмоқда. Наманганда «Обод қишлоқ» дастурининг бажарилиши, қишлоқ хўжалигида кластер усулини жорий этиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.
Йиғилиш давом этмоқда.
Изоҳ (0)