Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувахитов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида 30 апрель куни бўлиб ўтган «Марказий Осиёда БМТнинг Глобал Аксилтеррор Стратегиясини комплекс жорий этиш йўлида» мавзусидаги юқори даражадаги йиғилишда ҳамда Марказий Осиё учун Қўшма ҳаракатлар режасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги лойиҳаларнинг учинчи фазаси тақдимотида иштирок этди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
БМТнинг Марказий Осиё давлатлари учун превентив дипломатия бўйича ҳудудий маркази ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган йиғилишда БМТнинг контртеррористик бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков, Марказий Осиё давлатларидан юқори мартабали вакиллар, шунингдек БМТнинг тегишли ҳудудий тузилмалари иштирок этди. Унда БМТнинг терроризм билан курашиш бўйича лойиҳасининг учинчи фазаси ишга туширилди.
Изоҳ (0)