26 апрель куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги Ислом маданияти марказида «Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий мероси» мавзусидаги тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу тақдимот миллий авиакомпания ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва авиацион имкониятларини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди.
Тадбирнинг 200 нафар иштирокчиси Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларга катта қизиқиш билдирди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи тур операторлари билан биргаликда Ҳиндистондаги Ислом университетлари ходимлари ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)