Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гвадалахара аудиовизуал медиа университетининг уч нафар талабаси 19 март куни ўқув фильми съёмкасидан қайтаётганда ўғирлаб кетилган, деб ёзади Meduza.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

25 ёшли Хавьер Саломон Асевес Гастелум, 20 ёшли Марко Гарсиа Франциско Авалос ва унинг тенгдоши Хесус Даниэль Диасни полиция формасидаги олти нафар қуролланган одам иккита йўлтанламасда ўғирлаб кетган.

Бир ойдан ортиқ вақт давомида уларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган. Гвадалахара ва бошқа шаҳарларда талабаларни қидиришни талаб қилган норозилик намойишлари бўлиб ўтган. 23 апрель куни прокуратура талабалар «Халиско янги авлоди» наркокартели аъзолари томонидан ўлдирилганлигини маълум қилди. Далилларни йўқ қилиш учун уларнинг жасадлари олтингугурт кислотасида эритилган.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Терговчилар фикрича, талабалар улардан бирининг холаси билан боғлиқ уйга съёмка учун борган. Бино яна бир картель — «Янги майдон» аъзолари учун бошпана сифатида фойдаланилган. «Янги авлод» аъзолари рақобатчилари уйини кузатган ва талабаларни «Янги майдон» аъзолари деб гумон қилган.

QBA тахаллуси билан машҳур рэпер Кристиан Пальма Гутьерес «Янги авлод» наркокартели буюртмаси билан жасадларни кислота ёрдамида йўқ қилган. Ҳозирги пайтда у қамоқда бўлиб, айбини тан олиб кўрсатма берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади