Яқинда очилиши кутилаётган Истанбулнинг учинчи аэропорти дунёдаги энг йирик ҳаво қўналғасига айланади. Бу ҳақда «Ummet.kz» ёзмоқда.
Туркия транспорт вазири Аҳмад Арслоннинг сўзларига қараганда, янги аэропорт 80 фоизга тайёр бўлиб, унинг фойдаланишга топширилиш санаси ҳам аниқланган.
«Истанбулдаги янги аэропорт 29 октябрь куни президент, бош вазир ва кўплаб меҳмонлар иштирокида очилади. Отатурк номли халқаро аэропортдан учадиган барча рейслар 48 соат ичида унга кўчирилади», — маълум қилди у.
Хизмат хоналари ва кутиш залларининг умумий майдони 80 миллион метр квадратни ташкил этади. Аэропорт хавфсизлиги учун унда 6000 та кузатув камераси ўрнатилади, тартиб-интизомни эса 3500 нафар қўриқчи кузатиб туради. Жами 225 минг ишчи ўрни очилади. Қўналға бир пайтнинг ўзида 114 самолётни қабул қила олади.
Янги аэропортдан жаҳоннинг 350 шаҳрига учиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)