Шанхай ижтимоий фанлар академиясида Ўзбекистон ва Хитой муносабатларининг ҳолати ва уларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 2-босқич тингловчилари иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Иштирокчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишиш имконига эга бўлди.
Семинарда мамлакатдаги ташқи сиёсатнинг янги йўналишлари — стратегик шерик мамлакатлар билан дўстона муносабатларни таъминлаш, денгиз йўлларига чиқишда муҳим аҳамиятга эга давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Иштирокчилар Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар, яратилган имкониятлар, таклиф этилаётган хизматларга оид кўплаб маълумотлар билан танишди.
Семинар давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини оммалаштириш, туристик хизматларни жаҳон бозорларига чиқариш мақсадида «Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?» номли танлов ўтказилди.
Изоҳ (0)