Туркиянинг Acıbadem шифохонаси, дунёнинг энг йирик миқёсдаги нейрохирургия бўлимларидан бирини ўз ичига олади. Мазкур даргоҳда энг мураккаб неврологик касалликлар учун юқори тажрибага, шуннгдек, илғор технологиялар ва инновацион даволаш усулларига, инновацион илмий тадқиқотларга ва фанлараро ёндашувга эга бўлган мутахассислар жамоаси фаолият олиб боради. Буларнинг барчаси, бирдамликда бутун дунё бўйлаб беморлар ва уларнинг оилаларига умид бағишлайди.
Acıbadem шифохонасидаги беморлар оддий муолажалардан тортиб, жиддий жарроҳлик аралашуви ва комплекс ёндашувни талаб қиладиган турли неврологик касалликлардан азият чекишади. Баъзи касалликлар туғма, бошқалари эса ёш ўтиши билан ривожланади. Айрим ҳолларда, баъзи бузилишларнинг аниқ сабаби номаълум бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Acıbadem шифохонаси, катталар ва болаларда бош мия шиши, тутқаноқ, Паркинсон касаллиги, аневризмалар ва артериовеноз малформациялар (АВМ) каби сереброваскуляр касалликларни даволашда кенг имкониятлар тақдим этади. Шифохонадаги кўп тармоқли жамоа, беморнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида, ташхис қўйишдан тортиб, даволаш жараёнини тўлиқ назорат қилади.
Шундай қилиб, Acıbadem шифохонаси неврологик касалликларни комплекс ёндашув орқали даволашда беморларга умид ва янги имкониятлар яратади, уларнинг ҳаёт даражасини оширишга йўналтирилган мукаммал хизматлар билан таъминлайди.
Бош мия шишларини самарали даволаш
Бош мия шишлари – барчага таниш жиддий неврологик касалликлардан бири саналади. Улар барча ўсмаларнинг фақат 2% ни ташкил этса-да, саратондан ўлим сабаблари орасида 10-ўринда туради. Бу шишлар ҳужайраларнинг назоратсиз кўпайиши натижасида юзага келади ва бундан ташқари, тананинг бошқа қисмларида ўсмалар тарқалиши ва метастатик мия ўсмаларини вужудга келтириши мумкин.
Бош мия шишларини даволашда кўпинча жарроҳлик амалиётига мурожаат қилинади. Бу операция ўсмани хавфсиз олиб ташлашга қаратилган. Ушбу жараён оғриқни камайтириши, неврологик функцияларни тиклаши ва беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаши мумкин. Хавфсиз ўсмали беморларга кўпинча бир маротабалик жарроҳлик амалиёти кифоя қилади, аммо хавфли ўсмалар учун қўшимча муолажалар талаб қилиниши мумкин.
Acıbadem шифохоналари тармоғидаги нейрохирурглар бош мия шишлари билан боғлиқ барча турларни даволашда юқори сифатли тажрибага эга. Энг яхши натижаларга эришиш учун илғор технологиялардан фойдаланилади. Нейромониторинг бу жараёнда неврологик шикастланишларни олдини олишда ёрдам беради, нейронавигация эса ўсмани аниқ олиб ташлашни таъминлайди. Интраоперацион МРТ эса операция давомида ўсмани тўлиқ олиб ташлаш учун реал вақтли тасвирлар яратади.
Acıbadem шифохоналарида оддий ва мураккаб ўсмалари бўлган беморлар 30 йилдан бери муваффақиятли даволанмоқда.
Болаларнинг неврологик касалликларига йўналтирилган шифохона
Болалар нейрохирургияси ноёб мутахассисликдир, чунки бутун дунё бўйлаб чекланган сондаги нейрохирурглар фақат болаларни даволашга эътиборини қаратишган. Acıbadem шифохоналар тармоғи тутқаноқ ва серебрал фалажни бошқаришдан тортиб токи бош мия шишларини даволаш ва ривожланишнинг туғма нуқсонларини бартараф этишгача қадар болалар нейрохирургияси бўйича комплекс хизматларни таклиф этади. Acıbadem шифохоналар тармоғининг болалар нейрохирургияси бўлими ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан келган 600 нафардан ортиқ чақалоқ ва болаларда операцияларни муваффақиятли амалга оширади. Жажи кичкинтойларнинг соғлигидаги ўзгаришларга қараб, турли соҳа мутахассислари болалар нейрохирургияси бошчилигида энг мақбул индивидуал даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш учун ҳамкорлик қиладилар. Болалар хирургияси, ортопедия, неврология, онкология, радиацион онкология, нейрорадиология ва физиотерапия соҳа вакиллари жонбозлик кўрсатадилар. Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда натижаларни оптималлаштириш учун операциядан сўнг даволашнинг муҳим таркибий қисмлари: нейрохирургия, физиотерапия ва реабилитация қўлланилади. Ушбу бўлим болаларни даволаш учун махсус ташкил этилган.
Acıbadem шифохоналар тармоғида 11 000 нафар бемор гамма-тиғ ёрдамида даволанди
Гамма-тиғ – бу бош мия шишлари ва артериовеноз малформациялар (АВМ) каби баъзи неврологик касалликларни жарроҳлик амалиёти йўли билан даволашнинг муқобил усули саналади. Гамма-тиğ нури бош мия касаллик ўчоғига аниқ йўналтирилади ва етказиб берилади. Acıbadem шифохоналари тармоғидаги нейрохирурглар 2006 йилда минтақада биринчи бўлиб гамма-тиğни даволаш усули сифатида қўллашни бошладилар, сўнгра қурилманинг янгиланган моделлари 2012 ва 2017 йилларда харид қилинди. Ҳозирда Acıbadem марказининг нейрохирурглари ушбу инновацион технологиянинг энг сўнггисидан фойдаланмоқда. Бу жараёнда бутун дунёдан 11,000 дан ортиқ бемор гамма-тиğ ёрдамида миянинг очиқ операциясига муҳтож бўлмасдан даволанди.
ДБС жарроҳлиги Паркинсон касалига чалинган беморларга мустақил ҳаётини тиклашга ёрдам беради
Паркинсон касаллиги – бу нейрохирурглар учун қизиқарли соҳалардан биридир. У одатда қалтирашлар, юришда қийинчилик ва мушакларнинг қаттиқлиги каби аломатлар билан намоён бўладиган дегенератив касалликдир. Бу касаллик беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтириши мумкин.
Ҳаётни яхшилаш ва ҳаракатларни назорат қилишни тиклаш мақсадида Acıbadem шифохоналари тармоғининг нейрохирургия бўлимида чуқур мияда стимуляция (ДБС) операцияси қўлланилади. Агар дори-дармонлар мушакларнинг титраши ёки қаттиқлигини даволашда самарадорлигини йўқотган бўлса, бундай даволаш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бугунги кунга қадар 1000 га яқин муваффақиятли ДБС муолажалари ўтказилди, ва Acıbadem нейрохирурглари ўзларининг кенг тажриба ва кўникмаларини намойиш этганликлари туфайли ушбу соҳада етакчилар сифатида тан олинди.
Неврологик касалликларни даволашда фанлараро ёндашув
Acıbadem шифохоналари тармоғининг нейрохирургия бўлими беморларга, ҳам болалар, ҳам катталар учун энг яхши ва комплекс ёрдам кўрсатишга интилади. Бунга шифокорларнинг тажрибаси ва замонавий технологиялар ёрдамида эришилмоқда. Ҳар бир бемор учун энг яхши натижаларга эришиш учун нейрохирурглар бошқа соҳа мутахассислари, жумладан, неврология, радиология, ортопедия, радиацион онкология, болалар онкологияси, патология ва физиотерапия бўйича мутахассислар билан ҳамкорлик қиладилар. Бу ёндашув беморларнинг комплекс эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради. Acıbadem марказлари неврологик касалликларни жарроҳлик йўли билан даволашни таклиф этади. Бу орқали беморлар ва уларнинг оила аъзолари талаб ва истакларига жавоб бера оладиган хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўладилар.
Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид ўзингизни қизиқтирган барча саволлар юзасидан Acıbademнинг Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 19-уй.
Телефон: +998 95 144 54 45
Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.
Телефон: +998 66 234 41 71
Бухородаги ваколатхонамизнинг манзили: Академик Муминов кўчаси, 7.
Телефон: +998 55 311 54 44
Расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru
Шунингдек, қўшимча маълумотларни олиш учун, ҳамда тажрибали ва юқори малакали шифокорларнинг қабулига ёзилиш учун Acıbadem расмий Facebook ва Instagram саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)