Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар эълон қилинган ҳақида хабар берилган эди.
Маълумки, 24—25 апрель кунлари Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Унда «Ливерпуль» «Рома»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. «Мерсисайд» клуби таркибида мисрлик Муҳаммад Салоҳ 2 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, «Бавария» ўз майдонида «Реал Мадрид»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мадридликларнинг жавоб голига Марсело муаллифлик қилган эди.
Муҳаммад Салоҳ ҳамда Марсело Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод сифатида кўрсатилганди. Овоз бериш жараёни якунланиб, ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди. Унга кўра, Муҳаммад Салоҳ 92 % овоз билан Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Иккинчи номзод Марсело эса 8 % овоз билан чегараланди.
Маълумот учун, ярим финалнинг жавоб учрашувлари 1—2 май кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)