Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида маълум қилинди.
Хабар берилганидек, 24—25 апрель кунлари Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Унда «Ливерпуль» «Рома»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. «Мерсисайд» клуби таркибида мисрлик Муҳаммад Салоҳ 2 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, «Бавария» ўз майдонида «Реал Мадрид»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мадридликларнинг жавоб голига Марсело муаллифлик қилган эди.
Муҳаммад Салоҳ ҳамда Марсело Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод сифатида кўрсатилди. Номзодларга овоз бериш ташкилот расмий сайтида амалга оширилмоқда.
Қуйидаги ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин: овоз бериш
Изоҳ (0)