24 апрель санасида «Ливерпуль»нинг «Рома»га қарши ўтказган учрашуви Юрген Клоппнинг «мерсисайд» клубидаги 150-ўйини бўлди. Бу ҳақда УЕФА Twitter’ида маълум қилинди.
Унга кўра, Клопп «Ливерпуль» бош мураббийи сифатида 150 учрашувнинг 80 тасида ғалаба қозонган, 43 тасида дуранг қайд этган ва 27 тасида эса мағлубиятга учраган.
Маълумот учун Юрген Клопп «Ливерпуль»га 2015 йил 9 октябридан бошлаб, устозлик қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)