Аргентина ҳамда жаҳон футболининг афсонаси Диего Марадона қозоғистонлик оёқлари йўқ болакай билан бирга футбол ўйнаб, унинг орзусини рўёбга чиқарди, деб ёзади «Газета.ru».
Қозоғистонлик ёш футбол мухлиси Али Амир ижтимоий тармоқларда Марадона билан учрашиш орзусида эканини ёзади, Марадона эса уни машғулот жараёнига таклиф этди.
Машғулот жараёнида қозоғистонлик болакай Диего берган зарбаларни қайтарган. Шунингдек, тўп ўйинга киритишда қўлларидан фойдаланган. Марадона машғулотдан сўнг Амирга совғалар бериб, футболкасига ўз имзосини қўйиб берди. Ўз навбатида Амир жаҳон футболи афсонасига қозоқ чопони ва дўпписини совға қилган.
Маълумот учун Марадона айни вақтда БААнинг иккинчи дивизионидаги «Ал-Фужайра» жамоаси бош мураббий бўлиб ишламоқда.
Изоҳ (0)