Судда ғолиб чиққан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ўз номини савдо маркасига айлантириш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Эндиликда Меssi номи брендга айланиб, спорт товарлари соҳасида ишлатилади.
Лионель бунга эришиш учун 2011 йилда ариза топширган, аммо Испаниянинг велосипедчилар учун либос ишлаб чиқарувчи Маssi компанияси бунга эътироз билдиради. Комапаниянинг эътирозига кўра, номлар бир-бирига жуда ўхшаш ва бу ҳолат тушунмовчилик келтириб чиқариши мумкин эди. Шундан сўнг Европа Иттифоқининг интеллектуал мулк идораси Маssi компанияси эътирозини ўринли деб топиб, Леонинг аризасини рад этади.
Аммо Месси орадан 7 йил ўтиб, Европа Иттифоқи Умумий судига шикоят қилиб, компания устидан ғалаба қозонишга эришди.
«Аслида, Месси жуда таниқли жамоат арбоби, уни телевидениеда кўриш мумкин, шунингдек, кўп ҳолатда у радиода муҳокама қилинади», — дейилади суд қарорида. Шундай экан, унинг номидан бренд сифатида фойдаланиш ҳеч қандай тушунмовчиликларни юзага келтирмайди.
Изоҳ (0)