Amazon асосчиси ҳамда дунёдаги энг бой одам Жефф Безос ўз компаниясининг молиявий ҳисоботи эълон қилинганидан кейин 12 миллиард долларга бойиди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, компания акциялари қиймати 6,3 фоизга ўсиб, битта қимматли қоғознинг нархи 1614 долларни ташкил қилган.
Бизнесменнинг бойлиги Bloomberg томонидан 134 миллиард доллар деб баҳоланган.
Ҳисобот маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Безос компаниясининг даромади йиллик ҳисобда 2,25 марта, яъни 1,62 миллиард долларгача ўсган.
Изоҳ (0)