КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Корея яриморолини тўлиқ денуклеаризация қилиш тўғрисидаги қўшма битимга имзо чекди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб «Газета.ru» хабар берди.
Декларацияда қуролланишни қисқартириш, «душман ҳаракатлари»ни тўхтатиш, чегараларни «тинчлик зоналари»га айлантириш ва бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШ билан музокаралар ўтказишни ўз ичига олади.
Аввалроқ, КХДР ва Жанубий Корея етакчилари Пханмунжом чегара пунктида учрашгани ҳақида хабар берилганди. Ким Чен Ин КХДР раҳбарлари орасида 65 йилдан буён биринчи марта қўшни мамлакатга ташриф буюрган раҳбарга айланди.
Изоҳ (0)