«ВКонтакте», «Яндекс», Twitter, Facebook ва «Odnoklassniki.ru»нинг IP-манзиллари «Роскомнадзор» томонидан тақиқланган сайтлар реестрига тушиб қолди, деб хабар беради «Газета.ru».
Шунингдек, рўйхатдан Yahoo ва Liveinternet IP-манзиллари ҳам жой олган. Идора сайтида маълум қилинишича, «ВКонтакте»га тегишли 87.240.129.133 манзили блокланган. Бундан ташқари Google’нинг 33 та, Microsoft’нинг 29 та, Amazon — 14 та, «Яндекс» ва Facebook’нинг бештадан, Twitter’нинг учта ҳамда «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғининг битта IP-манзили блокланган.
«Агарда бу (IP-манзилларнинг блокланиши) қасддан қилинган бўлса, иккинчи зарба — жиддий бўлади: банк алоқлари, маршрутизаторлар, DNSтизимлари», — дейди Usher2.Club асосчиси Филипп Кулин.
Изоҳ (0)