Енгил самолётни бошқариб кетаётган учувчи Канаданинг Калгари шоссесига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.
Нохуш ҳодиса 25 апрель куни содир бўлган. Учувчи ёқилғини узатишда муаммо юзага келганини ва зудлик билан қўнишга мажбур эканлигини маълум қилган.
Бу вақт самолёт бортида олти киши бўлган, уларнинг ҳеч бирига жароҳат етмаган. Фақатгина самолётнинг айрим жойлари шикастланган.
Самолёт шоссе четига чиқарилгунига қадар автомобиллар ҳаракати бир неча соат тўхтаб қолган.
Изоҳ (0)