Хитойнинг нуфузли молиячиларидан бири Лора Ча Гонконг фонд биржаси бошқаруви раиси бўлди. South China Morning Post томонидан хабар қилинишича, биржанинг 127 йиллик фаолияти давомида биринчи марта аёл киши унга раҳбар бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
68 ёшли Лора Ча акционерларнинг йиллик йиғилиши чоғида лавозимга тайинланган. У бу лавозимда Чжоу Сунганнинг ўрнини эгаллаган. У биржага сўнгги олти йил давомида раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)