27 апрель куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан Пханмунжом чегара постида учрашди — томонлар тарихий музокаларни олиб борди ва биринчи маротаба бир-бирининг ҳудудига ўтди, деб хабар беради TJournal.
Танаффус вақтида Ким Чен Ин лимузинга ўтириб, ўзининг мамлакатига йўл олди. Оммавий ахборот воситалари эса бу вақтда ноодатий кортежга гувоҳ бўлди: 12 нафар қўриқчи автомобиль атрофида югуриб юрган.
AFP маълумотларига, бу элита бўлинма бўлиб, уларнинг вазифаси — КХДР раҳбариятини ҳимоя қилишдан иборат. Уларнинг вакиллари Пхёнчханда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларига ҳам ташриф буюриб, Ким Чен Иннинг синглисига ҳамроҳлик қилганди.
Изоҳ (0)