25 апрель куни эрталаб соат 07:30 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳудудида бўйнида бўғиб ўлдирилганлигини акс эттирувчи белгилар билан 42 ёшли эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 1976 йилда туғилган эркак ўзига тегишли Spark автомобилида ўлик ҳолда топилган.
Дастлабки экспертиза хулосаларига кўра, эркак механик асфиксия туфайли вафот этган.
Изоҳ (0)