2018 йил 26 апрель куни 15:00да Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияда, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овозда тасдиқлади. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991—1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳри «Artel Injiniring» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган
Аввалроқ, 2012 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонбек Усмонов ўз вазифасидан озод этилгани, у Автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)