Самарқанд вилоятида 20—25 апрель кунлари Ўзбекистон ички ишлар органларининг кинолог ходимлари ўртасида «Кўпкураш» мусобақаси ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Қоровул қўшинлари ва бошқа барча вилоят ИИБларининг кинология хизмати ходимлари қатнашди. Мусобақада хизмат итларининг белгиланган «Умумий курс» ва «Maxсус курс»даги шартларни тўғри, аниқ ва тез бажара олиши синовдан ўтказилди.
Кинология хизматлари ходимлари ўртасида ўтказилган «Кўпкураш» мусобақасида иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси 1-даражали диплом ва Damas автомашинаси билан тақдирланди.
2-ўринни эгаллаган ИИВнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ жамоалари 2-даражали диплом ва компьютер тўплами билан тақдирланди. 3-ўрин Жиззах ва Навоий вилоят ИИБлари жамоаларига насиб этди.
Изоҳ (0)