21 апрель куни Россиянинг Владивосток шаҳрида «Осиё гўзали — 2018» III гўзаллик танловининг Владивосток босқичи бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Vladtime.ru».
Танловда қирғиз, хитой, корейс, ўзбек ва озарбайжон миллатига мансуб жами 12 қиз қатнашди. Улар дефилега чиқди, умумий рақс ижро этди ва якка тартибда ўз бадиий истеъдодларини намойиш қилди. Якунда ҳакамлар ўзбекистонлик Шоҳсана Аткамовани ғолиб деб топди. Энди у «Осиё гўзали — 2018» танловининг Россия босқичида қатнашади.
Шоҳсана Владивосток давлат иқтисодиёт ва сервис университетининг «Психология» мутахассислиги бўйича 3-курс талабаси. Танловда у турли либосларни тантанали намойиш қила олди, шунингдек, Майкл Жексон услубида рақсга тушиб берди.
Изоҳ (0)