Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Москва давлат халқаро алоқалар институти (МГИМО) проректори Артём Мальгин бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув жараёнида таълим соҳасидаги Ўзбекистон — Россия муносабатларини ривожлантириш нуқтаи назаридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва МГИМО ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижросини таъминлаш бўйича аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ амалий масалалар муаммоларининг эътибор марказидан жой олди.
Изоҳ (0)