Тошкент халқаро Вестминстер университетида анъанавий «Карьера куни» бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Университет талабалари, битирувчиларини иш билан таъминлашга ёрдамлашиш ҳамда турли ташкилотлар учун истиқболли кадрлар топишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда вазирликлар, турли давлат идоралари ҳамда 80 га яқин маҳаллий ва хорижий ташкилот, компания вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Тошкент Халқаро Вестминстер университети тарихи, ўқув йўналишлари, талабалар салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Талабалар «Қандай қилиб энг даромадли акцияларни аниқлаш мумкин?», «Аёл тадбиркорлигини белгиловчи омиллар: Марказий Осиёдаги вазият» каби мавзуларда маърузалар қилди, иштирокчиларга турли анкеталар тарқатилиб, фикрлар ўрганилди.
Карьера куни давомида талабалар ва иш берувчилар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ташкил этилди. Талабалар иқтисодиёт, молия, ахборот технологиялари, банк соҳаси, маркетинг, аудит каби соҳа вакилларидан керакли маслаҳатлар олди.
Изоҳ (0)