Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўксарой қароргоҳида Туркманистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари яккама-якка учрашув ўтказди. Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Мулоқотда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Президентлар Тошкент шаҳридаги Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида иштирок этиши, 24 апрель куни Хоразм вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди