Тошкент шаҳар ИИББ Қатортол ва Муқимий кўчаларининг кесишмасида жойлашган чорраҳа нотўғри лойиҳалаштирилганини тан олди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «Repost.uz».
Бу ердаги чорраҳа 2016 йили, бутун Муқимий кўчаси қайта режалаштирилиб, ёйсимон кўрпик қурилганида металл панжаралар билан ёпилган эди.
«Пойтахтдаги айрим чорраҳалар ростдан ҳам нотўғри лойиҳалаштирилган ва ҳаракатлар оқимини ўзгартириш лозим», — дея жавоб қайтарди Маменов йўлларда автомобиллар нима сабабдан нотўғри бурилишни амалга ошираётгани борасидаги саволга. Муқимий ва Қатортол кўчасининг кесишмаси бунга мисол сифатида келтириб ўтилди. Ушбу кўчада ҳайдовчиларнинг ортга бурилиб олишига уриниши сабаб узундан узоқ тирбандликлар юзага келмоқда.
ИИББ ҳозирда Тошкент ҳокимиятига светофорни жойига қайтариш ва тўсиқларни олиб ташлаш бўйича ариза топширган. Агарда таклиф қабул қилинса, 2016 йилгача амалда бўлган чорраҳа яна жойига қайтади.
Изоҳ (0)