АҚШ Қуддусда ўз элчихонасини 14 май куни очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг Россиядаги дипломатик ваколатхонаси пресс-атташеси Алекс Гандлер маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Қўшма Штатларнинг Қуддусдаги элчихонаси очилиши шу йил 14 майда, Исроил мустақиллиги куни бўлиб ўтади», — деди Гандлер.
Пресс-атташега кўра, мазкур маросим ва давлат мустақиллиги кунини нишонлашда ўта юқори даражадаги меҳмонлар иштироки кутилмоқда.
Изоҳ (0)