Эрон Марказий банки биткоин ва бошқа криптовалюталардан фойдаланишга тақиқ қўйди. Бу борадаги тегишли фармон 22 апрель куни эълон қилинди, деб хабар беради Meduza.
Криптовалюталар билан ишлаш мамлакатдаги барча молиявий муассасалар ва пул айирбошлаш шохобчаларида тақиқланади.
«Виртуал валютадан ‘пул ювиш’, террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва фирибгарлар ўртасида тўловларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин», — дейилади Эрон Марказий банки хабарида.
Февраль ойида Эрон ахборот технологиялар вазири Муҳаммад Жавад Озорий Эрон почта банки ўзининг хусусий криптовалютаси устида иш олиб бораётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)