Қирғизистоннинг янги бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев кортеждан воз кечди, деб ёзади «Кактакто».
Шунингдек, янги бош вазир ортиқча қўриқчилар, ўзи билан бирга юрадиган ходимларни бўшатган ва шаҳарда ҳаракатланаётган вақтида йўллар ёпилишидан воз кечган.
Маълумот учун, Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков ҳам шаҳарда ҳаракатланаётган пайтида йўлларнинг тўлиқ ёпилишидан воз кечган эди. У ҳаракатланаётганда йўлнинг бир қисмигина ёпилади.
Изоҳ (0)