Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалиция авиацияси зарбалари оқибатида Яман шимоли-ғарбида камида 20 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна 40 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Masirah телеканалига кўра, ҳодиса Ҳаж вилоятида рўй берди. Снарядлар тўй маросими ўтказилаётган уйга келиб тушди.
Зарбалардан бироз аввал исёнчи-хусийлар Саудия Арабистони томонга икки ракета учирганди. Подшоҳлик ҳаво ҳужумидан кучлари бир ракетани тутиб қолгани ва йўқ қилгани, иккинчиси эса саҳрога келиб тушгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)