АҚШ фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш иттифоқи (ACLU) IT-компанияларни Telegram’га блокировкага қарши ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ташкилот вакилларининг сўзларига қараганда, Amazon, Google, Apple ва Microsoft мессенжерга ўз платформаларини очиб бериши лозим, бу инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва цензурага йўл қўймаслик учун зарур.
We call on @Amazon, @Google, @Microsoft, and @Apple to resist Russia's internet censorship campaign.
— ACLU (@ACLU) April 18, 2018
Stand for human rights by ensuring @Telegram's access to their platforms and allowing them to change IP addresses without limit. https://t.co/bP668FnOt2
Олдинроқ Россиянинг «Роскомнадзор» агентлиги раҳбари Александр Жаров Amazon ва Google’нинг Telegram блокировкадан қочиш учун фойдаланаётган IP-манзиллари блокланаётганини билдирган эди.
Изоҳ (0)