Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 17 апрель куни ҳудудларда таълим ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари олдини олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Алоҳида таъкидлаш жоиз, ушбу видеоселектор йиғилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилди.
Видеоселектор йиғилишида қатнашган «Дарё» интернет-нашри мухбирининг маълум қилишича, бош вазир кун тартибидаги асосий масала бўйича ҳар бир вилоят раҳбарининг ахборотларини тинглаб, қабул қилди.
Хусусан, видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги таъкидларга қўшилишини маълум қилди.
«Олдинги сиёсатда пахтага олиб чиқмаса, ишдан олардик. Энди вазият бошқа», — деди Бухоро вилояти ҳокими. Бош вазир унинг бу сўзларини маъқуллаб, шундай тўлдирди: «Ҳа, ўзимиз мажбур қилардик, ўзимиз бош бўлардик. Лекин энди сиёсат ўзгарди».
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудудда бундай ҳолатларга йўл қўймасликка ваъда берди.
Хабар тўлдирилмоқда.
Изоҳ (0)