Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда Тошкент ҳарбий округининг Чирчиқ дала ўқув майдонида мутлақо янги таркибдаги батальон тактик гуруҳи шахсий таркиби билан ижодий учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Дала ўқув майдонига етиб келган ижодкорлар — Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Бахтиёр Ҳайдаров, Ҳаким Сатторий, Ботир Эргашев дастлаб дала ўқув майдонида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, ҳарбий хизматчиларнинг амалий машғулотларини кузатиб борди.
Амалий машғулотлардан сўнг ижодкорлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида адабий йўналишда самимий суҳбат ташкил этилди. Тадбир давомида Маҳмуд Тоир ва бошқа ижодкорлар ҳарбий хизматчиларга мардлик, жасурлик, довюраклик, фидойилик туйғуларини ошириш, миллий ўзликни англаш, ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш масалаларига қаратилган бадиий асарлардан намуналар келтирди ҳамда уларга юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги хизматларида омад тилади.
Суҳбатда фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларни китоб билан тақдирлаб, ҳарбий қисм кутубхонасига бадиий адабиётлар ҳадя этилди.
Изоҳ (0)