Mercedes ҳайдовчиси «Олмаота—Бишкек» трассасида Ўзбекистон фуқаросини уриб юборди ва ҳодиса жойидан яширинди, деб хабар беради Kazakhstan Today.
32 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси 14 апрель куни юз берган.
«Ҳодиса юз берган жойда биз бўёқ доғлари, яширинган автомобиль чироғи ва бампери қолдиқларидан ушбу автомобиль Mercedes-Benz Viano эканлигини аниқладик. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида автомобиль ҳайдовчисининг Жамбил туманида яшаши маълум бўлди. Унинг яшаш жойига бориб текширилганида ҳайдовчига тегишли автомобилнинг урилганига амин бўлдик ва фуқаро шу заҳотиёқ ҳибсга олинди», — дейилади Олмаота ички ишлар департаменти хабарида.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан судга қадар тергов жараёни олиб борилмоқда. Автомобиль махсус автотураргоҳга олиб кетилган.
Изоҳ (0)