17 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Кечаси 9—11, кундузи 13—15 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3—8, кундузи 12—17 даража, Устюртда кечаси 0—5, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7—12, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 7—12, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10—15, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10—15, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг 2100 метрдан баланд ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 0—5, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)