Арманистоннинг тўртинчи президенти Армен Саркисян ўз ойлик маошини хайрияга йўналтиришга қарор қилди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
«Президентнинг ойлик маоши 1 миллион 320 минг драмни (2700 АҚШ доллари) ташкил этади. Саркисян элчи бўлиб ишлаган пайтда ҳам ойлик маош олишдан юз ўгирган эди», — дейилади хабарда.
Президентнинг маоши айнан қайси ташкилотга йўналтирилиши ҳали номаълум.
Изоҳ (0)