Муқаддас Рамазон ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёдаги энг катта Чамлижа масжиди очилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, қурилиш ишлари аллақачон якунланган ва айни пайтда ички безаш ишлари давом этмоқда.
Чамлижа масжиди 50 минг метр квадрат майдонни эгаллайди ва 50 минг кишини қабул қила олади. Олтита минорадан тўрттасининг баландлиги 107,1 метрни ташкил қилади, қолган иккитасиники эса 90 метрга тенг. Масжид ёнида галерея, кутубхона ва конференция залини ўз ичига олувчи маданият маркази очиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)